Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

 
 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди  эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан  "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида барча вилоятларда навбатдаги саховат-хайрия тадбирини амалга ошириб ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга зарурий озиқ-овқат  "ВАҚФ" хайрия пакетлари тарқатилди. 

Бу борада "ВАҚФ" хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиалида ҳам юқоридаги шиор остида ва олдинги ишлар давоми сифатида хайрия карвонлари Самарқанд вилоятининг чекка туман ва қишлоқларга йўл олди ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож вакиллари-кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотганларга 200 кишилик,  жами 20000000 сўмлик зарурий озиқ-овқат "ВАҚФ" пакетлари улашиб кўнгиллари обод этилди. Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

ЎМИ самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/06/2020 15:30;   Кўрилганлиги: 954
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-xayriya-tadbirlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг