Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

 
 

2016 йил 16 август куни Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан Оқдарё туманидаги “Махдуми Аъзам” зиёратгоҳида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят вакиллиги раҳбар ва ишчи ходимлари, фахрий имомлар, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, Оқдарё туман масжид имом-хатиблари иштирок этдилар.

Дастлаб, энг улуғ ва энг азиз байрам олдидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб, маслаҳатлашиб олиш ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий, маърифий ишлар қўшма режаси ижросини мукаммал таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят вакилли Н.Исламов ва вакил ўринбосари З.Эшонқуловлар имом-хатиблар томонидан қилиниши керак бўлган ишлар хусусида кўрсатмалар бериб ўтдилар.

Сўнг байрамнинг асосий қисмига ўтилди. Тадбирда сўзга чиққан ёши улуғ имомлар мустақиллик қадри, мустабид тузумдаги вазият, айниқса динга нисбатан тазйиқлар ҳақида таъсирли нутқ сўзлаб, ҳаётий мисоллар келтирдилар. Бугунгидек доруломон дамлар орзусида ўтган боболар ёд этилиб, уларга армон бўлиб қолган кунлар бизга насиб этганини, шу сабабли ҳам биздан шунинг тақозосига кўра иш кўришимиз талаб этилишини таъкидладилар.

Байрамнинг энг асосий нуқталаридан бири вилоятда диний соҳа ривожига ўзининг кўплаб ҳиссасисини қўшган ва қўшиб келаётгани имом хатибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонларидан тақдим этилган мақтов ёрлиқларининг топширилиши бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Байрамда иштирок этганлар гувоҳлигида фахрий имомлар ва намунали фаолият олиб бораётан имом-хатиблардан иборат 12 нафар дин ходимларига тантанали равишда мазкур мақтов ёрлиқлари ҳамда вакилликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Эсда қоларли тадбир сўнгида дуога қўл очилиб, мустақиллигимиз абадий бўлиши, кундан-кунга гуллаб-яшнаётган она ватанимиз кўркига кўрк қўшилиши, халқимиз иқболи баланд, ўтганлар руҳи шод бўлишини тилаб дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2329
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-mustaqillik-bayrami-nishonlandi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 03:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг