Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоятида отинойилар учун давра суҳбати ташкил этилди

 
 

Бугун,  17 ноябръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги биносида Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан ташриф буюрган бир гуруҳ устозлар вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига масъулият билан ёндашиш мақсадида улар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида  отинойиларнинг диний ва дунёвий билимлари, дунёқараши,  шунингдек, халқ билан мулоқот  қилиши ва маросим ўтказиш бўйича билими, бугунги кун давр талабига жавоб бериши  ўрганиб чиқилди. Шунингдек, отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Отинойиларга кўпроқ ўз устиларида тинмай ишлаб, билим савияси ва касбий маҳоратини ошириб боришлари лозимлиги ва юрт равнақи, ривожи йўлида тинмай ҳаракат қилишлари устозлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 17/11/2020 13:46;   Кўрилганлиги: 660
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyatida-otinoyilar-uchun-davra-suhbati-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 03:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг