Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти зиёратгоҳ ва масжидларида хайрия ҳашари қандай ўтмоқда?

 
 

Юртимизга баҳор нафаси кириб келди. Ушбу фаслда дов дарахтлар куртак ёзиб, борлиқ кўзни қувонтириб, дилга ҳуш кайфият бағишловчи гуллар билан бурканади. Баҳор арафасида барча ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авж олади. Шаҳар ва қишлоқлар, маҳалла ва кўчаларда турли ҳашар тадбирлари уюштирилади.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида Ҳукумат фармойиши қабул қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят вакиллиги тасарруфидаги зиёратгоҳлар ҳамда  вилоятдаги барча масжидларда, уларнинг атрофи, қабристонларда бугун умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фонди, масжидларнинг ходимлари, намозхон ва кўнгиллилар иштирок этмоқда.

Қуйида ҳашар жараёнларидан фотолавҳалар тақдим этамиз:

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 14/03/2020 13:20;   Кўрилганлиги: 1149
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-ziyoratgoh-va-masjidlarida-xayriya-hashari-qanday-otmoqda
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 00:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг