Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 
 

Вилоят вакиллигида барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов вакили ўринбосари Х.Сатторов  қатнашди.

Кун тартибида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи, 2020 йилда бажариладиган вазифалар, Имом-хатибларнинг ОАВ, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда бугунги долзарб бўлган мавзулар бўйича мақолалар, видео ва аудио материаллар билан чиқишлари масаласи, ЎМИ  томонидан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган одатларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора тадбирлар дастури муҳокама қилинди ва тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

ЎМИ -Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 08/01/2020 15:45;   Кўрилганлиги: 1028
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyat-vakilligida-navbatdagi-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг