Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд шаҳар имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди

 
 

Самарқанд шаҳрида мавжуд 23 масжидларнинг имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш Хўжа Абду Дарун масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжидларнинг фаолиятини янада самарадорлигини ошириш, намозхонларга қулай шароитлар яратиш, яқинлашиб келаётган қиш мавсумига тайёргарлик, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда санитария талабларига масжидларда қатъий риоя этилишини назорат қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ҳамда яқиндан шаҳар бош имом хатиби вазифасига тайинланган З.Маҳмудовларнинг ташаббуси билан имом-хатибларнинг ўз устида ишлашларини йўлга қўйиш мақсадида Ақида фанидан дарс сабоқлари бошланди.

Шунингдек, йиғилишда вилоятнинг марказдан олисда жойлашган масжидларида Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг жума намозларида иштирок этиб, маърузалар билан қатнашишлари бўйича келишиб олинди.   

  ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/10/2020 17:34;   Кўрилганлиги: 757
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-shahar-imom-xatiblari-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 19:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг