Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Саҳоватпеша инсонлар!

 
 

Муборак рамазон ойининг мағфират даҳасида Яратгандан савоб умидида кеча, 4 май куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Мурод Авлиё” ва “Панжоб” жоме масжид имом-хатиблари томонидан хомийларни жалб этган ҳолда Сирдарё вилоятида юзага келган фавқулодда ҳолат оқибатида азият чеккан юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, инсонпарварлик юклари ортилган 2 та Фура юк мошинаси ва 8 та ISUZU юк мошиналар, шунингдек, бу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшган Ургут туман Бош имом хатиблиги томонидан ҳам 4 та ISUZU юк мошиналар манзил сари йўлга чиқиб кетди.

Инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми 25.000 нафар Жиззах вилоятига олиб келиб жойлаштирилган Сирдарёлик жабрдидалрга еткзилди, яна бир қисми Сирдарё вилоятига юборилди.

Юборилган мазкур инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 230.000.000 (икки юз ўттиз миллион) сўмдан зиёд бўлиб, унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари – ун,  шакар,  ўсимлик ёғи, чой, макарон, гуруч ва қишлоқ хўжалик махсулотлари, шунингдек, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари, дори-дармон ва бошқа кундалик биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар мавжуд.

         Шундай синовли кунларда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ таоло халқимиз орасидаги меҳр-оқибатни мунданда мустаҳкам айласин. Амин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/05/2020 10:19;   Кўрилганлиги: 329
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/sahovatpesha-insonlar
Чоп этилган вақт: 06/07/2020 10:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг