Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РУҲОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

“Руҳобод” жоме масжиди Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир мақбараси ҳудудида, “Руҳобод” мақбараси ва мадрасаси бинолари ёнида жойлашган. Масжид биноси икки томони пешайвон ва хонақоҳдан иборат. Баъзи манбаларда кўрсатилишича ҳозирги масжид ўрнида олдиндан масжид бўлган, сўнг ушбу масжид қайтадан бино қилинган.

Руҳобод мажозий ном бўлиб, аслида Шайх Бурҳониддин Соғаржийга атаб қурилган мақбарадир. Соғарж эса қадимги Самарқанд яқинидаги шаҳарлардан бирининг номи ҳисобланади. Бу Шайх Бурхониддиннинг ушбу шаҳарда таваллуд топганлигини билдиради.

Ҳозирги масжид биносидаги битикда у ҳижрий-қамарий 1325-йил қайтадан бино қилингани кўрсатилган. Бу эса милодий 1903 йилга тўғри келади. Олдинги масжид биноси Мирзо Улуғбек даврида қурилган деган фикрлар манбаларда келтирилган. “Руҳобод” масжидида толиблар ва мударрислар ўзларининг ибодатларини қилиб келганлар. Собиқ шўролар даврида масжид биноси кутубхона, маданият уйи сифатида фаолият кўрсатган. Мустақиллик шарофати билан қонуний фаолият қилувчи масжид сифатида мусулмонларга қайтариб берилган. Масжид тарихий обида сифатида давлат ҳимоясида туради.

Амир Темур ҳазратларининг 650 йиллиги муносабати билан масжид биноси ва нақш-нигорлари қайтадан таъмирдан чиқарилган.

Масжидда инқилобга қадар кўп уламолар имомлик қилган. Булардан Ҳожи Муин домла, Қори Исмоил домлалар. Мустақиллик даврида эса Шарипов Юсуф домла, Давидов Баҳодир домла имом-хатиб бўлиб ишлаганлар.

Ҳозирги кунда масжидда Амиров Тўлқин ҳожи домла имом-хатиб бўлиб ишлаб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 03/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3371
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ruhobod-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 11:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг