Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон муборак ой

 
 

Жонажон диёримизга ойларнинг саййиди, ўн икки ойнинг султони муборак Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрибди. Юртдошларимиз шу муборак ойнинг савобларидан умидвор бўлган ҳолда тоат-ибодатда бардавом ва хайр-саховат ишларида пешқадам бўлмоқдалар.

5 июнь куни Самарқанд шаҳрининг “Ҳазора” маҳалласида ўтказилган тадбир айнан шу муборак Рамазон ойининг фазилатлари ва бу ойдаги аёл-қизларга доир масалаларга қаратилди. Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова ҳамда Самарқанд шаҳар Темирйўл ҳудуди бош отинойиси Н.Ибрагимова бу борада йиғилганларга зарур билим ва кўникмаларни бериб ўтди.

Жойларда ташкил этиладиган ифторликларни ихчам, дабдабасиз, турли битъат-хурофотлардан йироқ ҳолда ўтказиш динимиз талаби экани, шунингдек ушбу ойда кўпроқ яхши ишлар, савобли амаллар қилиб қолиш пайида бўлиш лозимлиги шаръий асослар билан тушунтирилди.

Тадбир сўнгида маҳалланинг кекса онахонлари, эҳтиёжмандлар, ногирон ҳамда беморлар ҳолидан хабар олиниб, хайр-эҳсонлар улашилди.

Н.Ибрагимова: Самарқанд шаҳар Темирйўл ҳудуди бош отинойиси


Киритилган вақти: 05/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1942
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ramazon-muborak-oy
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг