Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ОЛДИ ЙИҒИЛИШИ

 
 

Жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида 2015-2016 ўқув йил битирувчилари тақсимоти бўйича жойларга бориб ишлашларини таъминлаш ва Рамазон ҳайитини юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят вакили Н.Исламов, вакил ўринбосари З.Эшонқулов, вакиллик ходимлари, 2016 йил битирувчилари, шаҳар ва туманлар бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят вакили Н.Исламов йиғилиш иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаб, уни муносиб тарзда ўтказиш учун энг долзарб вазифа ва тошириқларни айтиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят вакил ўринбосари З.Эшонқулов сўзга чиқиб, кун тартибига киритилган масалаларни бирма-бир таништириб ўтди.

Тадбирнинг асосий нуқталаридан бири 2016 йил битирувчилари бўлиб, уларга тақсимот қилинган масжидлар таништирилди ва туман бош имом-хатибларига иш жойларига олиб бориб, масжид қавмига таништириш топширилди.

Шунингдек, йиғилишда имом-хатибларга “Сарҳисоб” танловининг вилоят босқичини ўтказиш, имом ва имом ноибларини ОАВга чиқишларини сонини кўпайтириш ва уларни тўплаб бориш вазифаси юклатилди.

Тадбир сўнгида йиғилиш қатнашчиларини яна бир бор муборак ой билан қутлаб, Рамазон ҳайитити тинч, осойишта ўтишини ва юртимиз тинчлиги доимий бўлишини Яратгандан сўраб, дуои хайрлар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/06/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2632
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/ramazon-hayiti-oldi-yigilishi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 03:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг