Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ЙИҒИЛИШ

 
 

2016 йил 8 сентябр куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатибилари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имомлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар ташкил этишга оид масалалар муҳокама этилди. Намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эмин-эркин ибодат қилишларга шароит ҳозирлаш устувор мақсадимиз экани, бу борада имом-хатиблар зиммасига катта масъулият юклатилиши таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ҳайит намозининг бошланиш ва тугаш вақти ҳақида якдил тўхтамга келинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 08/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1638
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/qurbon-hayiti-oldidan-yigilish
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 08:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг