Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Қардош Ўзбекистонга келганимиздан жуда бахтиёрмиз”

 
 

31-октябрь куни Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейсни амалга ошириб, унинг илк йўловчилар туркиялик журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимлардан иборат эди.

Бугун ушбу меҳмонлар учун Самарқанд шаҳрининг осори атиқа ва зиёратгоҳларига инфотур ташкил этилди. Жумладан, меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, у зотнинг равзаларини зиёрат қилдилар. Ташриф асносида меҳмонларга Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси бошқарув кенгашининг раиси Д.Эрмаматов ва “Имом Бухорий” жоме масжиди фахрий имоми М.Ибодуллаевлар ҳамроҳлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги чартер рейс 4 ноябрь куни Истанбул-Самарқанд йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 02/11/2019 15:53;   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/qardosh-ozbekistonga-kelganimizdan-juda-baxtiyormiz
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 15:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг