Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон-Америка илмий-амалий семинари иштирокчилари Самарқандга ташрифи

 
 

Айни кунларда Тошкент шаҳрида “Дин ва қонун устуворлиги” мавзуида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Америка илмий-амалий семинари иштирокчилари 6 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, бу ерда ибодат ва зиёратга келганлар учун яратилган шарт-шароит билан танишди. Муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳаққига тиловат қилинди.

 

Шундан сўнг халқаро семинар қатнашчилари Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ҳамроҳлигида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар марказнинг ҳадисшунослик, қуръоншунослик, калом илми каби йўналишлардаги илмий тадқиқотлари, таржимонлик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар билан танишди.

Марказ музейи фондидан ўрин олган нодир экспонатлар, қўлёзма манбалар нусхалари, деворий суратлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Халқаро семинар қатнашчилари Самарқанддаги Ёшлар марказида бўладиган “Динлараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбатида қатнашишди.

 ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/11/2019 18:35;   Кўрилганлиги: 1133
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-amerika-ilmiy-amaliy-seminari-ishtirokchilari-samarqandga-tashrifi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг