Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОТИНОЙИЛАРНИНГ ИЛМ МАЪРИФАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

 
 

7 ноябр куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Иштихон туманидан 42 нафар ва Қўшработ туманидан 3 нафар жами 45 нафар отинойилар билан навбатдаги семинар машғулотлари бўлиб ўтди.

“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида ташкил этилаётган суҳбатлар ноябр ойининг биринчи санасидан буён давом этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова томонидан аёл-қизлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириб бориш ва уни даомий таъминлаш ишларида отинойиларни фаолликка чақирилмоқда.

Учрашувлар қолган туманларда ҳам давом эттирилади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 707
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/otinoyilarning-ilm-marifatlari-oshirilmoqda
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 23:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг