Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойиларнинг фаолиятида ўсиш кузатилмоқда

 
 

Самарқанд вилоятида бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда отинойилар ҳам кенг жалб қилинмоқда. Уларнинг жамият орасида аёлларнинг диний-маърифий онгини юксалтириш, турли бидъат хурофотларнинг олдини олишдаги салмоқли ўрни борлигини инобатга олган ҳолда “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида суҳбатлар ҳам ташкил этиб келиняпти.

5 ноябрь куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Самарқанд шаҳри отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Бу гал ҳам олдинги учрашувларда бўлгани каби маҳалла фуқаролар йиғинлари, умумтаълим мактаблар, “оила” марказлари, “Никоҳ” уйларида, аҳоли хонадонларида бўлиб ўтган йиғинлар, тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар асносида қайнона-келин муносабатлари, тўйларни тежамкор ўтказиш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, фарзанд тарбияси каби долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки 1 ноябрдан бошлаб ўтказиб келинаётган учрашувлар натижаси ўлароқ отинойиларимиз томонидан 41 марта муҳим мавзу ва муаммоларга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиб, уларда 1220 нафар аёл-қизлар қамраб олинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 718
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/otinoyilarning-faoliyatida-osish-kuzatilmoqda
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 04:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг