Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Ўқув машғулотлари мен учун жуда аҳамиятли бўлди”

 
 

Маълумки қадимда халқимиз келишмовчиликлар, қўни-қўшни ўртасидаги тортишувлар, эр-хотин ўртасидаги тушунмовчиликлар, шунингдек қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда отинойилар хизматидан кенг фойдаланишган. Отинойилар Қуръонни, унинг тафсири ва маънолари таржимасини, ҳадислар, халқ оғзақи ижоди ҳамда Пайғамбарлар тарихини жуда яхши билишган. Яхши ва гўзал хулқи билан элнинг ҳурматида бўлишган.

    Бугунги кун отинойилари ҳам жамиятнинг фаол аъзоси сифатида ёшлар ва аёл-қизлар ўртасида диний маърифий тадбирларга кенг жалб қилинмоқдалар. Бу каби шарафли масъулият эса улардан ўз устиларида тинмай ишлаб билим савияси ва касбий маҳоратини ошириб боришлари лозимлигини тақозо қилмоқда. Жорий йилнинг 16 сентябридан Халқаро Ислом Академияси қошидаги малака ошириш маркази Самарқанд филиалида  отинойилар учун 72 соатлик ўқув машғулотларининг ташкил этилиши айнан мақсадга мувофиқ бўлди.

Вилоятда фаолият юритаётган отинлойиларимизнинг 289 нафари шу ўқув курсларини тугатиб тест синовларини муваффақиятли топширдилар ва барчалари сертификат билан тақдирландилар. Икки ҳафта давомида ўқув машғулотларида олинган билимлар иншааллоҳ, отинойиларимизнинг фаолиятларида жуда манфаатли бўлади.

М. Қаршиева -   Самарқанд шаҳар отинойиси. “Мен 26 ёшимдан буён  Самарқанд шаҳрида отинойилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқдаман. 32 йиллик отинойилик фаолиятимда отинойиларга нисбатан бунақа юқори муносабатни кўрмаганман. Ташкил этиладиган уқишлар ҳам номига бўларди. 400-500 нафар отинойи бир ерга жамланиб маърузалар бўларди. Бу маърузаларнинг самараси ҳам сезилмасди. Ҳисобот йилининг 16-28 сентябр кунлари Халқаро Ислом Академияси қошидаги малака ошириш маркази Самарқанд филиалида отинойилар учун 72 соатлик ўқув машғулотлари мен учун жуда  аҳамиятли   бўлди. Билим савиям, дунёқарашим, тафаккурим юксалишига омил бўлди. Ташкилотчиларга ташаккур билдираман.

Ибрагимова Нодира-.  Самарқанд шахар отинойиси: “Мен қатор йиллардан буён отинойилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқдаман. Фаолиятим давомида отинойилар учун мўлжалланган бир қатор ўқув машғулотларида иштирок этиб келмоқдаман. Отинойилар учун мўлжалланган ўқув машғулотларининг бу галгиси менда бошқача тасаввур уйғотди. Кичик гуруҳларда ўқувларнинг ташкил этилиши ўқув самарадорлигини таъминлашда бир омил бўлди.

Бундай ўқув машғулотлари давомли ва мунтазам суратда ташкил этилса мақсадга мувофиқ буларди. Барча ташкилотчиларга, шунингдек фан ўқитувчилари - устозларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдириб қолмоқчиман”.

Н.Темирова - Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Киритилган вақти: 04/11/2019 16:22;   Кўрилганлиги: 161
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/oquv-mashgulotlari-men-uchun-juda-ahamiyatli-boldi
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 14:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг