Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Навбатдаги тадбир ташриф Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис илми олий мактабига бўлди

 
 

Муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг улкан меросини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига тарғиб этиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш асосида ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилган ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилиб, бугунги кунда бу масканлар фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг равзаларини зиёрат қилдилар.

Шундан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти, бу ерда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишиб, марказнинг  илмий ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбир давомида халқаро илмий тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари, юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.

Тарихдан маълумки, заминимизда узоқ ўтмишда исломий илмларни ўргатувчи мактаблар шаклланган. Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактаби ҳам ана шу анъананинг давоми десак муболаға бўлмайди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ҳадис имли мактаби ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Муфтий ҳазратлари ва бошқа раҳбарлар Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, бу жойда талаба ва устозлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Дарс жараёнларида қатнашиб, буюк муҳаддислар яшаб ўтган заминимизда ҳадис илми бўйича билимдон, боболар йўлини муносиб давом эттирадиган мутахассислар бўлишлари, Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш ҳамда динимиз асослари ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар бўлишлари учун бор имкониятларини ишга солган ҳолда таҳсил олишларини таъкидладилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/12/2019 12:32;   Кўрилганлиги: 1016
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/navbatdagi-tadbir-tashrif-imom-buxoriy-majmuasi-va-hadis-ilmi-oliy-maktabiga-boldi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 06:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг