Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Навбатдаги машғулотлар ўтказилди

 
 

15 ноябрь куни шаҳар ва туманларда барча имом хатиблар иштирокида “маънавият соат”лари бўлиб ўтди. Машғулоталарда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳияти” мавзусида маърузалар қилинди, асарнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида маъруза қилинди.

Эслатма ўрнида айтиб ўтмоқчимиз: Вилоятимизда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида имом хатиблар, имом ноиблари иштирокида “маънавият соатлари” ташкил этилган. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни сайёр тарзда ўтказиладиган машғулотлар бир йилдан ошиқ вақтдан бери тизимли давом эттирилмоқда

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 700
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/navbatdagi-mashgulotlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 12:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг