Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

НАРПАЙЛИК ЁШЛАР ЗИЁРАТДА

 
 

   Ички туризмни ривожлантириш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача Бухоро, Хива шаҳарларига туманимиз нуронийларининг саёҳати уюштирилди. Наврўз байрами олдидан эса 100 нафарга яқин  ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан иборат нарпайлик ёшлар Самарқанд шаҳрида саёҳатда бўлдилар.

         

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган зиёрат иштирокчилари дастлаб, Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи,  Регистон,  майдони ва бошқа тарихий обидаларни томоша қилишди.

        Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қилган мурожаатида ёшларнинг математика фанига қизиқишларини орттириш борасида алоҳида тўхталган эди. Шу боис   саёҳат сўнггида саёҳатчилар Самарқанд давлат университетида бўлдилар. У ерда физика математика фанлари доктори, профессор Акрам Бегматов ёшларга фан сир-асрорлари ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг ёш саёҳатчиларга  бадиий адабиётлар туҳфа этилди.

"Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча мустаҳкам бўлади. Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларни қадим минг йилликка бориб тақалувчи тарихимизни ўзида акс эттирувчи масканларга жалб қилиш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, миллий қадриятларимиз ҳамда аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, ватандошларимизнинг ҳаёт-фаолияти ва маънавий жасорати ҳақида ёрқин тарихий маълумотларни эгаллаш билан бир қаторда улкан маънавий меросимизни чуқур ўрганишга кенг йўл очилганини алоҳида таъкидлалаш лозим", деди ўқувчи ёшларга ҳамроҳлик қилган Нарпай туман "Нақшбандий" жоме масжиди ходими Отабек Тошбеков.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати


Киритилган вақти: 14/03/2020 10:02;   Кўрилганлиги: 94
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/narpaylik-yoshlar-ziyoratda
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 05:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг