Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МУСТАҚИЛЛИК ВА ДИНИЙ ҚАТРИЯТЛАР РИВОЖИ МАВЗУИДАГИ РЕСПУБЛИКА АНЖУМАНИ

 
 

2016 йил 2 ноябрь куни Бухоро вилоятининг “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасида уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуида республика анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мустақиллик йилларида диний қадриятлар тикланиши асоси, динимиз тикланиши учун очиб берилган имкониятлар, диний кадрлар тайёрлаш натижалари каби диний қадриятларимиз ривожига қаратилган мавзуларда сўз юритилиб, муҳокамалар олиб борилди.

Ушбу анжуманда Самарқанддан вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов, бош имом хатиб ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ва вилоятдаги кўзга кўринган имом хатиблар иштирок этдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3331
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mustaqillik-va-diniy-qatriyatlar-rivoji-mavzuidagi-respublika-anjumani
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 06:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг