Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МУРУВВАТ УЙИГА ҚИЛИНГАН САХОВАТ

 
 

Ҳурматли Президентимиз томонларидан аҳолини яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтож, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб қўватлаш, уларга яқиндан ёрдам бериб, аҳолини турмуш тарзини оширишга катта аҳамият берилиб, бу борада бир қанча Қарор ва Фармойишлар чиқарилган.

“Мурувват” уйида яшаётган ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматни янада яхшилаш мақсадида ҳукуматимиз ва бир қанча хомий ташкилот ҳамда фуқаролар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ушбу хайрли анананиннг узвий давоми сифатида Самарқанд вилоят Ургут туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев ташкилотчилигида Ургут туман “Мурувват” ногиронлар уйида яшаб келаётган 450 нафар 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронларига кўп йиллардан буён хомийлик ёрдами кўрсатиб келинади.

Анашундай моддий ва амалий ёрдамлардан яна бири “Янги йил байрами” муносабати билан жорий йилнинг 28 декабр куни мазкур “Мурувват” ногиронлар уйида бўлиб ўтди. У ердаги кўнгли ярим инсонларга хурсандчилик улашиш мақсадида байрам дастурхони ёзилди ва хомийлар томонидан барчаларига байрам совғалари тарқатилди.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида Ургут туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан қутлар экан, мустақилликнинг бизга берган улуғ неъмати – тинчлик неъматига шукр қилиш, 2016 йил муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан “Соғлом она ва бола” йили деб элон қилингани, зеро она соғлом бўлса ундан дунёга келадиган фарзанд соғлом бўлади, бола соғлом бўлса келажагимиз обод бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

Абдуғани Ҳасанов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги мутахассиси


Киритилган вақти: 29/12/2015 00:00;   Кўрилганлиги: 1902
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/muruvvat-uyiga-qilingan-saxovat
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 05:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг