Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МУРОЖААТ!

 
 

Ҳурматли мўмин-мусулмонлар! Инша Аллоҳ бугун Рамазон ойининг “Лайлатул қадр” кечаси. Барчамиз бу кечани ўз хонадонларимизда оила аъзоларимиз билан ўтказамиз.
Маълумки, ушбу синовли кунларнинг талабларига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари кенгашининг қарорларига риоя этишимиз зарур. Зеро, итоаткорлигимиз узимизнинг ва яқинларимизнинг ҳаётларини асраб қолишимизга асос бўлади.

Шунингдек, онлайн хатми Қуръонларнинг якуни ва хатмона дуоси бугун яъни, 2020 йил 19 май (Қадр кечаси) куни соат 22:15 да жонли эфирда узатилади. Хатмона тадбири интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади. Шунингдек, ушбу тадбир “Uzreport” телеканалида тўғридан-тўғри, қолган каналларда эса ёзиб олинган ҳолда эфирга берилади.
Мана шундай хатми Қуръонлар файзу баракасидан бутун дунёга, хусусан, юртимизга қут-барака инсин, балою офатлар даф бўлсин, деб илтижолар қиламиз.

                                                                                                    ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/05/2020 15:56;   Кўрилганлиги: 1000
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/murojaat
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 20:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг