Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазратларининг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари давом этмоқда

 
 

Ўзбекистон муслмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Бугун, 12 декабрь куни “Меҳр” инсонпарварлик операцияси билан она Ватанига қайтарилган, ҳозирги кунда Тойлоқ тумани “Чороғбон” маҳалласида яшаётган болалар ҳолидан хабар олинди.

Азиза ва унинг ўғли Абдураҳим “Меҳр 1” тадбири билан, укалари Сабина, Аҳмад ва Исобек эса “Меҳр 2” инсонпарварлик операцияси билан Ўзбекистонга қайтарилган эди. Ота-оналарининг нотўғри босган қадами туфайли ўзга, нотинч юртларда саргардон бўлиб юрган болалар бугун табаррук она заминимизда бахтиёр кун кечирмоқда.

Муфтий ҳазратлари ҳамда Дин ишлар бўйича қўмита раиси ана шу болалар истиқомат қилаётган хонадонда бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар. Болаларнинг яшаш шароитлари, соғлиги, истак ва ҳохишлари билан қизиқдилар. Юртимиздаги тинчлик, ёшларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун яратилган имкониятлар борасида суҳбат бўлиб ўтди. 

         Уларнинг қалбига янада хурсандчилик улашиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хонадонларига телевизор, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар ҳадя қилинди. Юрт корига ярайдиган, халқ ва жамият, динмизга фойдаси тегадиган, бахтли фарзандлар бўлиб вояга етишларини сўраб ҳақларига дуолар қилинди. 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/12/2019 11:13;   Кўрилганлиги: 1242
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlarining-samarqand-viloyati-boylab-safarlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 12:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг