Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазратлари Имом Бухорий ҳадис мактабида бўлди

 
 

Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва

ривожлантириш ҳамда динимиз асослари ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган  Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили учун талабалар қабул қилинган эди. Мактаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Ҳадис мактабининг ўқув йилига тайёрлиги, устоз ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таълим масканига 26 август куни ташриф буюрдилар. Ташриф асносида ўқув машғулот хоналари, кутубхона, спорт зали, талабалар ётоқхонаси билан танишиб, талабаларнинг мукаммал илм эгаллашлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш ҳақида  тегишли кўрсатмаларни бердилар.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 


Киритилган вақти: 27/08/2019 18:01;   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlari-imom-buxoriy-hadis-maktabida-boldi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 00:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг