Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МОДДИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛДИ

 
 

Жорий йилнинг 23 январ куни Имом Бухорий жоме масжиди томонидан Пайариқ туман Хўжа Исмоил маҳалласида истиқомат қилувчи 10 та ва Зарафшон маҳалласида яшовчи 5 та, ҳаммаси бўлиб 15 та кам таъминланган оилалар, кекса отахон ва онахонлар ҳамда ногиронларга моддий кўмак ишлари кўрсатилди.

Имом хатиб З.Эшонқулов масжид ходимлари билан биргаликда хонадонларга кириб озиқ-овқат маҳсулотларини улашиш билан бир қаторда, уларнинг ҳолидан бохабар бўлиб, кўнгил сўради. Эътибордан мамнун маҳалла аҳли масжид имом хатиби ва ходимларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.

Имом Бухорий жоме масжиди томонидан қилинаётган бу хайрли ишлар “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилаётган жараённинг ўзвий бўлагидир.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2031
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/moddiy-komak-korsatildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2019 17:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг