Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АМАЛИЙ СЕМИНАР

 
 

2016 йил 25 август куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ҳамда Самарқанд давлат чет тиллари институтида “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўнда Республика тарғибот гуруҳи вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Н.Исламов ҳамда вакил ўринбосари З.Эшонқуловлар маъруза билан иштирок этдилар.

Бугунги кунда атрофда бўлаётган вақеа-ҳодисаларни теран англаш, юртимиздаги тинчлик осойишталикни янада қадрлаш, миллатлар, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан маърузачилар кўплаб миллат ва турли дин вакилларидан иборат Ўзбекистон халқининг бир осмон остида ҳамжиҳат, тотув-иноқ, қуда-анда бўлиб яшаётганлари, бунинг замирида олиб борилаётган одилона сиёсат, кучли ижтимоий ҳимоя, бағрикенглик тамойиллари ётганини, фуқаролар зиммасида эса бу кунлар қадрига етиб, тинчлик бардавомлиги учун бир тану бир жон бўлиб курашиш вазифаси туришини таъкидладилар.

Хусусан, сўзга чиққан вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон домла Исламов, бош хатиб ўринбосари Зайниддин Эшонқулов барча динлар тинчлик дини экани, Аллоҳ таоло инсониятни бир ота ва бир онадан яратгини, шунинг учун бутун ер аҳолиси ака-ука, опа-сингил сингари иноқ бўлиб яшашлари лозимлиги, Қуръони каримда ҳам: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот, 13), дея таъкидланганини айтиб ўтдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1978
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/milliy-va-diniy-bagrikenglik-barqarorlik-omili-mavzusida-ilmiy-amaliy-seminar
Чоп этилган вақт: 17/09/2019 14:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг