Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Меҳримиздан баҳраманд бўлинг!

 
 

Каттақўрғон туман “Қаландархона” жоме масжиди жамоаси ажиб бир саховат ишига қўл урдилар. Гап шундаки, жамоа туман марказий бозорида ўзига хос савдо растаси ташкил этдилар. Уни “Меҳр-мурувват растаси” дея номлаб, холис, Аллоҳнинг розилиги учун, риёдан холи тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлатиб қўйдилар. "Эҳтиёжманд, йўқсил кимсалар бу растадаги озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжларига яраша олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ҳеч кимга ҳеч қандай тўлов қилишлари шарт эмас. Шу билан бирга ушбу растларга  саховатли кишилар маҳсулот қўйишлари мумкин", деди туман бош имом-хатиби Х.Шомуродов.

Демак, бор беради, муҳтожлар олади. Эҳсоннинг бу кўриниши риё ёки миннатдан холи бўлади, иншааллоҳ. Дунё ва унинг матоҳларига берилган, охиратни унутиб, ўз нафси, жиғилдонини ҳаром луқма билан тўлдираётган, хайру саховатни унутган айрим шахсларга бу ишлар ўрнак бўлса ажабмас. Ушбу саховат ишига ҳисса қўшаётган барча мурувватли инсонларнинг ажрини Аллоҳ таоло зиёда қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 06/03/2020 18:21;   Кўрилганлиги: 1057
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mehrimizdan-bahramand-boling
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 03:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг