Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Масжидларга ташриф давом этмоқда

 
 

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги масжидларга ташриф режалаштирилган ва ҳозирда бу жараён тизимли олиб борилмоқда. Жумладан,

29 май Рамазон ойининг учинчи куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов, вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ёқубжон Мансуров биргаликда Самарқанд шаҳридаги "Қўшбаққоли" ҳамда “Хўжа Юсуф” масжидига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида масжид имом хатибларига масжид ҳовлиси ва таҳоратхонасини тоза - озода тутиш, таровеҳ намозини адо этишда намозхонларга қулайликлар яратиб бериш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш тўғрисида бирқанча кўрсатмалар бериб ўтилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида маслаҳат ва топшириқлар берилди.

Вилоят вакиллиги раҳбарияти томонидан муборак ой давомида кўплаб масжидларга ташриф буюриш режалаштирилган бўлиб, бундан масжидлардаги шароитлар билан яқиндан танишиш, муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш, Рамазон ойининг тинч-осуда ўтишига эришиш кўзда тутилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/05/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1581
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/masjidlarga-tashrif-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 02:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг