Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАСЖИДЛАРДА КАМЧИЛИК БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

 
 

“Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”деган (Жин сураси, 18-оят).

Дарҳақиқат, масжидлар Аллоҳники ва у ерда амалга ошириладиган ҳар бир иш Аллоҳ учун бўлмоғи лозим. Масжидни ўз Эгасига муносиб тарзда бўлишига ҳар биримиз масъулмиз.

Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайрулло Сатторов вилоятимиз масжидларидаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш мақсадида 4 октябр куни Булунғур туманига ташриф буюрди.

Маълумки, Булунғур тумани вилоятда алоҳида аҳамият касб этувчи тумандир. Юртимиз бўйлаб сафарга отланган фуқаро борки албатта ушбу туман ҳудудини босиб ўтади. Бу эса туманнинг барча ижтимоий қатлами вакилларига янада кўпроқ масъулият юклайди.

Х.Сатторов ташриф давомида туман имом хатиблари билан учрашув ўтказди. Улар томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотларини тинглади. Намунали ишлар учун миннатдорчиликлар билдирди. Масжидларни обод тутишга доир кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Кейин эса бер нечта масжидларга ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликлар бўйича имом хатибларга вазифалар юклади.

Ушбу ташрифдан масжидлар фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган.


Киритилган вақти: 06/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 798
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/masjidlarda-kamchilik-bolmasligi-kerak
Чоп этилган вақт: 28/09/2020 06:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг