Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Машғулотлар намунавий тарзда ташкил этилди

 
 

Самарқанд вилояти имом хатиблари фаолиятида ҳар ҳафтада ташкил этиладиган “маънавият соати” машғулотлари алоҳида аҳамият касб этади. Машғулотлар орқали имомларимиз ўз дунё қарашларини бойитиб бориш билан бир қаторда, меҳр кўзда деганларидек, ҳар ҳафтада бир кўришиш билан ижтимоий алоқаларни ҳам мустаҳкамлаб бормоқдалар. Айниқса, машғулотларнинг сайёр тарзда олиб борилиши масжидлар ободлигига ҳисса қўшмоқда.

21 ноябрь куни Ургут тумани имом хатиблари учун машғулот намунавий тарзда ташкил этилди.

Туманидаги Ижтимоий иқтисодий педогогика коллежида тумандаги мавжуд масжидлар имом хатиблари иштирокида “Диний экстремизим ва терроризмни жамият учун хавфи” мавзусида алоҳида ташкилий ишлар асосида маънавият соати ўтказилди. Ушбу маънавият соатида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Тошпулот Тугалов, СамДУ профессори Суюн Каримов ва Самарканд Китоб олами мажмуаси директори, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Нуруллаев иштирок этди.

Машғулот имом хатиблар фаолияти учун муҳим бўлган маърузалар асосида олиб борилди.

Машғулотдан сўнг барча иштирокчилар туман саноат зонасида фаолиятини бошлаган корхоналар фаолияти билан танишдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 703
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/mashgulotlar-namunaviy-tarzda-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 03:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг