Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Маърифий учрашувлар изчил давом этмоқда

 
 

2016 йилнинг 8-9 феврал кунлари Самарқанд вилояти вакиллиги учун тадбирларга бой бўлди. Турли мавзуларга доир ўтказилган йиғинларда вакиллик раҳбарлари ва имом хатиблар ўзларининг долзарб ва қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар. Жумладан:

Вилоят бош имом хатиби Н.Исламов Самарқанд молия-иқтисодиёт коллежида, бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқулов Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд иқтисодиёт коллежида, Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имоми Т.Амиров СамҚХИ 1-сон академик лицей ҳамда Ҳарбий-қурилиш йўналишдаги академик лицейда таълим муассасалари педагог ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари билан учрашувлар ўтказдилар.

Бўлиб ўтган учрашувларда дунё тинчлигини бузаётган, ХХI аср фожеаси бўлган терроризм, экстремизм ва айниқса, ИД гуруҳларига қарши қақшатгич зарбалар берилган бир пайтда, бу бузғунчи оқимларга турли мамлакатлардан бориб қўшилганлар ўз юртларига ҳеч нарса кўрмагандек қайтиб келаётгани ва у ерда ҳам бузғунчилик ишларини амалга ошириши юқори эҳтимолли вазият эканини айтиб, уларга бефарқ ва лоқайд бўлмасликка чақирдилар.

Шунингдек тадбирлар давомида “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли филм намойиш этилди.

****

8 феврал куни вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова Самарқанд шаҳар “Ёшлар маркази”да шаҳар отинойилари иштирокида ташкил этилган йиғинда иштирок этди. У слайдлар асосида “Хотин-қизларни диний экстремизм таъсиридан ҳимоя қилишнинг маънавий маърифий асослари” мавзусида маъруза қилди ва мавзуга доир ҳаётий мисоллар келтирди.

Жонли мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбир турли савол – жавоблар билан янада қизиқарли кечди.

****

9 феврал куни вилоят бош имом хатиби Н.Исламов вилоятнинг чекка туманлари Пахтачи ва Нарпай туманига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ташкил этилган ўқув-семинарда қатнашиш эди.

Н.Исламов ўз маърузасида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалланинг ўрни, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг диний экстремистик оқимлар ғояларининг тарқалишини олдини олишдаги тутган роли, Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хафвсизликка таҳдид солаётган диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари ва стратегияси, баркамол авлод тарбиясига доир фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 09/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2241
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/marifiy-uchrashuvlar-izchil-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 21/09/2019 17:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг