Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАЪНАВИЯТ СОАТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 
 

2017 йил 2 март пайшанба куни вилоятдаги барча имом хатиблар иштирокида навбатдаги “маънавият саоти” бўлиб ўтди. Шаҳар ва туманлар кесимида ўтказилган тадбирларда маънавият тарғибот маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари асосий маърузачи сифатида қатнашдилар.

Қизиқарли мавзулар, жонли музокаралар асосида бўлиб ўтган маънавият соатларида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўзбек адабиёти ва тарихида тутган ўрни”, “Маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали ташкил этишда давлат ва жамоат органлари, маҳаллий ҳокимликлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзулари асосида сўз юритилди.

Имом хатиблар фаолиятини жонлантириш, ўзаро ҳамкорликни мукаммал йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да самарали фаолият олиб бориш мақсадида ташкил этилган маънавият соатлари ўзининг дастлабки босқичлариданоқ имомларнинг диний, маънавий-маърифий ва бошқа йўналишлардаги касбий малака ва кўникмаларини ошишида ижобий натижаларни кўрсатмоқда.

Шунингдек, маънавият соатидан сўнг иштирокчилар биргаликда тадбир ўтган масжид атрофида яшовчи ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар, кам таъминланганлар ва шу каби моддий-маънавий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олдилар.

Олдин маълум қилинганидек, маънавият соатлари ойда икки марта, пайшанба куни бўлиб ўтиши белгиланган ҳамда улар сайёр кўринишда олиб борилади.


Киритилган вақти: 03/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1272
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/manaviyat-soatlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 17/09/2019 14:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг