Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЛАҲУТИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

Масжид Лаҳутий маҳалласи 113-а уйда жойлашганлиги учун маҳалла номи билан юритилиб, "Лаҳутий" масжиди деб номланган.

Биринчи бўлиб ўртадаги бино 1955-йиллар клуб деб қурилиб, фаолият кўрсатиб келган. 1988-1989-йиллар мазкур бинонинг чап томонидан яна шу мақсадда қўшимча иморат ҳашар йўли билан ташкил этилган. 1992-йиллар эса унинг ўнг томонидан Лоҳутий маҳалласида яшовчи тадбиркор Арслон Назаров томонидан тикувчилик цехи мақсадида яна қўшимча бино қурилган бўлиб, иморатнинг усти ёпилиши билан номаълум сабабларга кўра шу ҳолида қолиб кетади.

Масжидда биринчи бўлиб 1989-йил 15-декабрдан бошлаб намоз ўқиш бошланган.

Юқорида қайд этиб ўтилган биноларнинг барчаси 2007-йилда давлат кадастридан ўтказилган бўлиб, хозирда масжид сифатида фаолият кўрсатиб келаяпди.

2012 йилда масжидда миллий меъморчилик услубида минора, дарвоза, дарчалар қурилди. Шунингдек 2013 йили масжид таҳоратхонаси замон талаблари асосида кенг ва шинам ҳолатда қурилиб, ишга туширилди.

Ҳозирда масжидга Умирқулов Ўткир Отақулович имом хатиблик қилмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2293
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/lahutiy-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 06:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг