Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

КУН САРҲИСОБИ

 
 

22 ноябрь, пайшанба. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ва вилоят имом-хатиблари томонидан қатор маънавий-маърифий тадбирлар учрашувлар ташкил этилди. Жумладан:

Шаҳар ва туманларда барча имом хатиблар иштирокида “маънавият соат”лари бўлиб ўтди. Машғулоталарда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари томонидан “Диний экстремизм ва терроризмни жамият учун хавфи” ҳақида маъруза қилинди.

****

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Пайариқ тумани 49 нафар отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида ташкил этилаётган суҳбатлар ноябр ойининг биринчи санасидан буён давом этмоқда. Аёл-қизлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириб бориш ва уни даомий таъминлаш ишларида отинойилар фаолликка чақирилмоқда.

***

Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” жоме масжиди имом хатиби Ҳусенов Фаҳриддин масжид атрофида жойлашган маҳаллалардаги кам таъминланган, ёлғиз кексалар ва бемор инсонлар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат махсулотларидан иборат совға-саломлар улашди.

***

Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Абдуманнонов Нурсултон Самарқанд шаҳридаги таянч тиббиёт коллежида “Ёшларни ёт ғолардан асраш” мавзусида коллеж талабалари ва ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 767
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/kun-sarhisobi
Чоп этилган вақт: 29/09/2020 20:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг