Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кичик килдон жоме масжиди

 
 

Кичик килдон жоме масжиди Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Кичик килдон маҳалласида жойлашган.

1994 йил маҳалла фуқаролари ташаббус кўрсатиб, Кичик килдон маҳалласида ҳашар йўли билан масжид қуришни бошлаганлар. Маҳалладошларнинг ғайрати ва ҳомийлар кўмаги асосида 2000 йил бино қуриб битказилди.

Мутасаддилар келишган ҳолда масжидга ўзи жойлашган маҳалла номини беришни маъқул кўрдилар ва уни “Кичик килдон” масжиди деб атадилар.

Масжид 2002 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва шу йилнинг 12 апрелида эса “Кичик килдон” жоме масжиди номи билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Қурилиш ишлари давомида, 2001 йил масжид ҳовлисида имом хатиб, имом ноиби ва ходимлар учун қўшимча хоналар ҳам қуриб битказилди.

2006 йилга келиб миллий меморчилигимиз услубида ғиштин дарвозахона қад кўтарди.

“Кичик килдон” жоме масжиди ҳудуди 1 та маҳалла ва 5та қишлоқдан иборат. Масжид ходимлари томонидан ва ҳомийларни жалб қилган холда ҳар йили ушбу ҳудуддаги кам таъминланган,боқувчисини йўқотган оилаларга, ёлғиз кексаларга хайр-эхсон ва совға саломлар тарқатилади.

Ҳозирда масжидда Қодирқулов Фахридин Қўзибоевич имом хатиблик қилиб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 26/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1430
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/kichik-kildon-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг