Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кемтик қалблар шод этилди

 
 

Муборак мавлид ойи ҳамда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятимиз бўйлаб қатор хайрия ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, вилоят имом хатиблари ва саховатпешалар биргаликда жойларда мурувват ишларини ўтказишга бел боғлаганлар. Жумладан:

2 декабр куни эрта тонгдан Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидининг доимий қавми Абдуқодир ҳожи бобо ўз невараларининг тўйида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 6 нафарининг хатна тўйини ўтказиб берди.

Болажонларга бош-оёқ сарпо ва ҳар бирига қимматбаҳо совғалар берилиб, кемтик қалблари хушнуд этилди. Совғалар тўйболаларга имом домлалар томонидан улашилди.

Шунингдек тўйда меҳрибонлик уйининг барча тарбияланувчилари меҳмон сифатида иштирок этдилар.

Абдуқодир отанинг ушбу хайрли иши ҳар биримиз учун катта ибратдир. Зеро, ҳадиси шарифда Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён турамиз”, - деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар”, дейилган. (Имом Бухорий ривояти).

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2005
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/kemtik-qalblar-shod-etildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг