Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЖОННИНГ БАҲОСИ АРЗОН ЭМАС

 
 

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари жамият орасида бот-бот кузатилмоқда. Ушбу мудҳиш ҳолатнинг рўй бериши сабаблари турлича бўлсада, уларнинг туб моҳияти битта нарсага-умр деб аталмиш неъматнинг нима сабабдан инсонга берилишини англаб етмасликдадир. Шунинг учун жоннинг баҳоси арзонлашиб бормоқда.

13 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги 43 умумтаълим мактабда ёшларни огоҳ этиш, қабиҳ ҳолатдан уларни ҳимоя қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда “Мурод Авлиё” жоме масжиди имом хатиби Ф.Ҳусенов маъруза билан иштирок этди.

Тадбирда ўз жонига қасд қилиш сабаблари, ечимлар ҳақида сўз юритилди. Асосий муаммоларимиздан бири руҳий тушкунликка берилиш, атрофдагиларнинг ўз вақтида эътибор бермаслиги, бепарволик, уни қийнаётган, жавобини топа олмаётган масала ечимини ҳал қилинмаслиги экани тушунтирилди.

Ўқувчиларга бу иллатга зинҳор яқинмаслик оят ва ҳадислар, ҳаётий мисоллар асосида уқтирилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 13/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1377
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/jonning-bahosi-arzon-emas
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг