Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жом ота масжиди қайтадан қад ростлайди

 
 

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар сабаб бугун Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 30 минг аҳолига эга бўлган Жом қишлоғи улкан бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш майдонига айланди. Ислоҳотлар шамоли етиб қишлоқ четидаги қабристон ичида қолиб кетган “Жом ота” масжидини ҳам Қарши-Самарқанд трассаси ёнига кўчириш бўйича амалий ишга киришилди.

24 март куни вилоят ҳокими Т.Джураев, вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов бош имом хатиб маслаҳатчиси М.Меликов ва бошқа ташкилотлар, аҳоли вакиллари иштирокида масжид пойдевори ўрнатилиши бошланди.

Дастлабки бетон қоришма вилоят ҳокими ва вилоят бош имом хатиби ва нуроний отахонлар томонидан пойдевор асосига ташланди.

Ушбу хайрли ишга Аллоҳ таолонинг ўзи мададкор бўлсин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2025
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/jom-ota-masjidi-qaytadan-qad-rostlaydi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг