Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жиззахда "Дунё уламолари мурожаати" номли китобнинг тақдимот маросими ташкил этилди

 
 

Жорий йилнинг 25 июль куни Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Дунё уламолари мурожаати» номли китобнинг тақдимот маросими ўтказилди. Учрашувда вилоят имом-хатиблари, олим ва мутахассислар иштирок этди.


Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби М.Жабборов, бош имом-хатиб ўринбосари А.Атабоев, Жиззах давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Ф.Акчаев, Жиззах шаҳар бош имоми Ф.Шайзоқов, Жиззах шаҳридаги «Жилли-гули» масжиди имоми К.Алматов, Жиззах туманидаги «Якка қайрағоч» масжиди имом-хатиби У.Ороловлар сўзга чиқиб, янги нашрнинг аҳамияти, бугунги дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр билдирдилар.

Жумладан, Жиззах вилояти бош имом-хатиби М.Жабборов ўз сўзида юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраб-авайлаш, фаровон турмушни қадрлаб, уни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг масъулиятли бурчи экани, бугун дунёнинг айрим мамлакатларида амалга оширилаётган қўпорувчилик ва хунрезлик ишлари, айниқса, дин номидан содир этилаётган ваҳшийликлар бутун мусулмон оламини ташвишга солаётгани, бундай таҳдидларга қарши курашда, уларнинг пуч ғояларини фош этишда мазкур янги китоб улкан илмий-амалий аҳамиятга эгалигини қайд этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили ўринбосари А.Атабоев ёшларга террорчи ташкилотларнинг асл қиёфасини очиб бериш, бундай ёвуз кучларнинг исломга зид ғояларини оят ва ҳадислар асосида тушунтиришда «Дунё уламолари мурожаати» китоби асосий тарғибот манбаи бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда Жиззах давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Фаррух Акчаев сўзга чиқиб, Яқин Шарқ минтақаси ва қўшни Афғонистонда узоқ йиллардан бери содир бўлаётган қонли тўқнашувлар, бундай беқарор вазиятни вужудга келтиришдан манфаатдор бўлган кучлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда жамиятимизда тинчлик ва хотиржамликни асраш, огоҳлик ва ҳушёрликни бир зум бўлсада ёддан чиқармаслик ўта муҳимлигини таъкидлади. Маърузачи ўз сўзида аҳолини огоҳликка чақирадиган бу каби тарғибот учрашувларининг аҳамияти юқори эканлиги, имом-хатиблар томонидан ўтказиладиган учрашувлар дин номидан ҳаракат қилаётган бузғунчи кучларнинг асл қиёфасини очиб беришда қўл келаётганини қайд этди.

МАНБА: “RELIGIONS.UZ”


Киритилган вақти: 03/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1649
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/jizzaxda-dunyo-ulamolari-murojaati-nomli-kitobning-taqdimot-marosimi-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 03:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг