Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жамият барқарорлиги таъминлаш бирламчи вазифамиз

 
 

Юртимиз бўйлаб барча таълим муассасалари, маҳаллалар, турли ташкилот ва жамоат бирлашмаларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари” йилига бағишланган кенгқамровли йиғилиш ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Самарқанд шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан маҳалла фаолллари ва аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда масжиди имом ноиби Самариддин Мирзаев ҳам иштирок этди

Бугуннинг долзарб муаммоларини ҳал этиш чоралари тўғрисидаги фикр мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда сўзга чиққан С.Мирзаев ўз нутқида оилада фарзанд тарбиясини жуда эрта бошлаш лозимлиги, бу борада биринчи навбатда ота-оналар, қоларверса, бутун маҳалла аҳли, таълим муассасалари масъул экани ва ҳар бир мутасадди зиммасидаги масълиятни қалбан ҳис этиб, унга хиёнат қилмаслиги лозимлиги ҳақида диний асослар, ҳаётий мисоллар орқали сўз юритди.

Тадбир давомида таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзларини ҳеч қачон ёддан чиқармасликка чорланиб, фарзандларимизни соғлом, комил инсон қилиб тарбиялаш, улар ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга, муқаддас динимиз анъаналарига содиқ авлод бўлишларига эришиш барчамизнинг олий мақсадимиз бўлиши лозимлиги таъкидлаб қолинди.

Абдуғани Ҳасанов


Киритилган вақти: 01/10/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2201
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/jamiyat-barqarorligi-taminlash-birlamchi-vazifamiz
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг