Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ийди Рамазон олди йиғилиши

 
 

2017 йил 21 июн куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирокида Рамазон ҳайити олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича маслаҳатлашиш, келишиб олиш мақсадида ўтказилган йиғилишда масжидлар ва уларнинг атрофида, масжидларга туташ зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳайит намози вақтини белгилаш, масжидларда ибодат учун қулай шароитлар ташкил этиш чораларини кўриш масалалари муҳокама этилди.

Ийд куни давомида масжидларда огоҳликни оширишга доир кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ушбу улуғ байрамни тинч-осуда ўтказилишида имом-хатибларнинг масъулиятини кучайтириш лозимлиги уқтирилиб, шаҳар ва туман бош имомларига бу борада амалий ишлар кўриш вазифаси юклатилди.

Шунингдек йиғилиш давомида асосий урғу 2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг имом хатиблар билан бўлиб ўтган бевосита учрашувида берган топшириқларининг ижросини таъминлашга қаратилиб, бу борада олиб борилаётган амалий ишларнинг самарасини ошириш бўйича фикр ва мулоҳаза юритилди. Имом хатибларнинг жойларда олиб бораётган ишларини тизимли ташкил этиш, асосий эътиборни натижага қаратиш бўйича бош имомларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида Рамазон ҳайитининг осуда ўтиши, ушбу айёмни барча юртдошларимизга муборак этишини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1485
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/iydi-ramazon-oldi-yigilishi
Чоп этилган вақт: 16/11/2019 04:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг