Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИСТИҚЛОЛ ЭЗГУЛИК ДЕМАКДИР

 
 

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан 11 август куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Намозгоҳ жоме масжиди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 9-сонли Меҳрибонлик уйининг 70 нафар тарбияланувчиларига байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирда Намозгоҳ жоме масжиди имом хатиби Ҳ.Пўлатов, меҳрибонлик уйи тарбиячилари, ҳомийлар иштирок этдилар.

Мурғакларнинг ўксик қалбига хурсандчилик киргизиш, мустақиллик байрами олдидан уларнинг дилига хушнудлик улашиш мақсадида амалага оширилган байрам дастурхони атрофида жамланган гўдакларнинг юзларида севинч аломатлари кўриниб турарди.

Шунингдек, байрам асносида тарбияланувчилардан 6 нафар ўғил боланинг хатна тўйлари ҳам бўлиб ўтди ва болаларга ҳомийлар томонидан тўёна кийим-кечаклар улашилди.

Байрам сўнгида меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан масжид раҳбарияти ва ҳомийларга чуқур миннатдорчилик билдирилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 11/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1494
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/istiqlol-ezgulik-demakdir
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 04:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг