Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ ХАТИБЛАРИМИЗ ХОНАДАНЛАРДА

 
 

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ҳафтанинг чоршанба кунини имомларнинг жойлардаги аҳоли хонодонларидан хабар олиш куни деб белгиланганини айтиб ўтган эдик.

Бугун 7 ноябр куни вилоятимиздаги имом хатиблар ўзларининг ҳудудларидаги 300га яқин хонадонларда бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказдилар. Имомларимиз хонадонларга бориб, оиладаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Қуйида ўтказилган учрашувлардан намуналар келтирамиз:

Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом хатиби ва туман бош имоми Т.Равшанов томонидан Булунгур туман "А.Темур" махалласи Ф.Йулдош кучаси 98 уйда яшовчи фуқаро 1982 йилда туғилган Эшонқулов Асрор ва унинг турмуш ўртоғини яраштириб, оилавий муаммоси бартараф этилди.

Булунғур тумани Сайлтепа махалласида яшовчи Эрматов Зариф хонадонига Килдон жомеъ масжиди имом хатиби Маматкулов Толиб, махалла раиси Саттаров Усмон ва махалла маслахатчиси Каримова Дилбар биргаликда бориб, кўпдан бери нотинч бўлиб турган ушбу оилани яъни Эрматов Зариф ва турмуш ўртоғи Хидирова фаридаларга панду насихатлар қилинди. Натижада уларни яраштириб қўйилди.

Пастдарғом тумани Чархин шахарчаси Оқ-олтин МФЙ да яшовчи фуқоро Мамарасулова Хамида ва турмуш ўртоғи Фармонов Адхамларнинг оиласига туман бош имом-хатиби О.Назаров, оила маркази рахбари С.Атауллаева тумани ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова биргаликда бориб, улар билан сухбатлашишди ва керакли насиҳатларни беришди.

Пайариқ тумани Чинобод жоме масжиди имоми Ҳ Талхаев Гулистон мфй да яшовчи кўзи ожиз Ўрозбоева Ортиқойни ҳолидан хабар олди.

Жомбой туман Наймантепа маҳалласила яшовчи кам таъминланган оила Равшанова Гулистон хонадонига Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидиров моддий ёрдам кўрасатди.

Шунингдек, туманлардаги барча имом-хатибларимиз муаммоси бор хонадонларга бориб, аҳолининг ҳолидан хабар олмоқдалар.

Янгиликларни беришда давом этамиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1433
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblarimiz-xonadanlarda
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 19:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг