Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом-хатибларимиз томонидан олис ва чегара ҳудудларида Жума намозлари ўқилди

 
 

Бугун 23 октябр куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифи режаси юзасидан бугун чегара ҳуддудида жойлашган масжидларга Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Уткир домла Умирқулов Булунғур туманида жойлашган “Оломон” масжидига, Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом-хатиби Тўлқин домла Амиров Ургут туманида жойлашган “Бойбул” масжидига ҳамда олис ҳудудлардаги масжидларга эса Самарқанд шаҳар “Қоробой оқсаққол” жоме масжиди имом-хатиби Бобобек домла Абдураҳимов, Пахтачи тумани жойлашган “Болғали” масжидига Самарқанд шаҳар “Қўшҳовуз” жоме масжиди имом-ноиби Ҳабибуллоҳ домла Бойқобилов Ургут туманида жойлашган “Бешкапа-2” масжидига Самарқанд шаҳар “Қўшбоққоли” жоме масжиди имом-хатиби Жобир домла Рустамов, Каттақўрғон тумани жойлашган “Ёнбош” масжидига  ташриф буюрдилар.

Имом домлаларимиз мазкур масжидларда йиғилган намозхонларга “МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!” мавзуси асосида сермазмун ваъзу иршод қилдилар.

Мавлид ойи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларини, муборак сийратлари ва суннати санийяларини янада чуқурроқ ўрганиш ойидир. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар, ҳар бир ишда, ҳар бир амалда у зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, У зотга эргашишимиз зарур. Шундай экан, биз, ёши катталар, ота-оналар яна бир карра зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, етишиб келаётган ёш авлодни, фарзандларимизни Ўз роббиси ва Расулини танийдиган, уларга муҳаббат қиладиган, садоқатли ва ахлоқ-одобли, билим ва салоҳиятли қилиб тарбияламоғимиз лозим бўлади.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш ва бунда хурсандчилик қилишни ўзига яраша шаръий далиллари, асослари ҳамда манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан буён уни нишонлаб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган бир қатор уламолар уни яхши амал санашган.

Жума намози сўнгида жамоат билан Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини, бутун дунёга раҳна солиб турган касалликнинг инсоният бошидан тезроқ аришини сўраб дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/10/2020 15:20;   Кўрилганлиги: 779
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblarimiz-tomonidan-olis-va-chegara-hududlarida-juma-namozlari-oqildi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 19:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг