Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом-хатибларимиз “Имом Термизий” халқаро илмий тадқиқот марказида бўлдилар ва танишув дарсларида иштирок этдилар

 
 

Хабарингиз бор Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Вақф хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали, жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказига ташрифлари давом этмоқда....

Бугун эрта тонгдан имом-хатибларимиз жорий йил Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган “Имом Термизий” номидаги ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, бу масканда таълим олаётган талабалар ўқув хоналари ҳамда бошқа шарт-шароитлар билан танишдилар. Шундан сўнг, ушбу билим юрти қошида ташкил этилган “Имом Термизий” халқаро илмий тадқиқот марказида бўлдилар ва танишув дарсларида иштирок этдилар. Танишув дарслари давом этмоқда...

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 27/10/2020 10:33;   Кўрилганлиги: 786
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblarimiz-imom-termiziy-xalqaro-ilmiy-tadqiqot-markazida-boldilar-va-tanishuv-darslarida-ishtirok-etdilar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг