Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ ХАТИБЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари дораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган расмий дин вакилларининг диний, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги билимларини ошириш ҳамда уларнинг дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди. 19-21 июл кунлари бўлиб ўтадиган машғулот дарслари вилоятнинг бешта ҳудудида: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида олиб борилмоқда. Вилоят имом хатиблари беш гуруҳга бўлинган ҳолда, ўзларига яқин ҳудудда семинар машғулотларига иштирок этмоқдалар.

Семинарда давлат ва дин муносабатлари, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини асраш, глобаллашув жараёнида маданиятлар, тиллар, урф-одатлар интеграцияси, экстремизм ва терроризм, интернет ва ижтимоий тармоқлар хавфи, ёшлар тарбияси, хотин-қизлар орасидаги ижтимоий ҳолатлар каби бугуннинг долзарб мавзуларига қаратилган маърузалар тингловчиларга етказилмоқда.

Маърузаларни Самарқанд вилояти вакили Н.Исламов, вакил ўринбосари З.Эшонқулов ҳамда СамДУ, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти каби олийгоҳлар проректорлари, профессор-ўқитувчилари, доцентлар, Имом Бухорий халқаро маркази директори ва директор ўринбосари, бўлим бошлиқлари каби қатор нуфузли шахслар, фан арбоблари олиб бормоқдалар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 19/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3441
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-uchun-oquv-seminar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг