Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ ХАТИБЛАР ФАОЛИЯТИДАН

 
 

13 сентябр куни Самарқанд шаҳар, “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Ж.Хотамов томонидан, ҳомийларни жалб қилган ҳолда, 10-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Қурбон ҳайити муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди. Қутлуғ байрам кунлари болалар қалбига хушнудлик улашиш мақсадида амалга оширилган ушбу тадбирда сўзга чиққан Ж.Хотамов меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бугунги кунда юртимизда ёш авлод учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўқиб-изланиб, етук кадр бўлиб етишишларини тилади.

Ўз ўрнида меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби ва ҳомийларга миннатдорчилик изҳор этилди.

****

13 сентябр куни Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби Зафар Маҳмудов Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлимида бўлиб ўтган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти: амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Тадбир асносида сўзга чиққан З.Маҳмудов “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва ёшлар тарбиясида жамоатчиликнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтди.

****

14 сентябр куни Самарқанд туман бош имом хатиби Б.Шарипов туман ҳокимлиги томонидан ғалла экиш олдидан ташкил этилган тадбирда иштирок этди. Тадбир асносида келаси йилги хирмонга барака беришини, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишини сўраб дуои хайрлар қилинди. Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан қўй сўйилиб, кам таъминланган оилаларга, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганларга тарқатилди.

****

16 сентябр куни вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова Самарқанд ҳарбий госпиталида ўтказилган “Ўзбек аёли, ор-номус, қадр-қиммат, шарм-ҳаё тимсолида оила қувонч манбаи” ва “Оилавий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари, оилавий зиддиятларни фарзандлар тақдирига таъсири” мазуларидаги давра суҳбатида ўз маърузаси билан иштирок этди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 972
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-faoliyatidan
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 15:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг