Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом-хатиб ўзи таҳсил олган мактабда...

 
 

Юртнинг эртаси бўлмиш ёшларнинг илм олиш касб ва ҳунар эгаси бўлишлари биринчи навбатда ўзлариниг, қолаверса ота-оналариниг ҳам орзуси. Бу орзуга етишиш учун талаба ва ўқувчилардан сабот ва матонат талаб қилинади. Илм олиш йўлида чекилган заҳмат туфайли инсондан содир бўладиган баъзи жузъий саҳв ва хатолар кечирилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам илм толибининг гуноҳларини мағфират қилишини сўрашади” деб марҳамат қилганлар.
Бугун Самарқанд шаҳар “Домла Камолиддин” жоме масжиди имом хатиби Абсаламов Исматулло ўзи таълим олган Пайарик туманидаги № 10-мактаб ўқувчиларига мактаб кутубхонаси учун диний-маърифий адабиёт ва журналлар совға қилди. Шундан сўнг ўқувчи ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Илмнинг фазилати” ҳақида маърузалар қилди. Тадбир жараёнида ўқувчилар билан савол-жавоб викторинаси ҳам ўтказилиб, унда фаол бўлган ўқувчилар эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 10/12/2020 15:07;   Кўрилганлиги: 803
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatib-ozi-tahsil-olgan-maktabda
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 18:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг