Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом ноиб “Имом Бухорий ҳаёти” китобини таржима қилди

 
 

Юртимиздан  Имом  Бухорий,  Имом  Термизий,  Имом Мотуридий каби жаҳонга донғи кетган буюк алломалар етишиб  чиққан. Ушбу китобда улуғ муҳаддис Имом Бухорий ҳақида сўз боради.

Имом Бухорий таржимаи ҳолини тўлиқ ёритиш кўп вақтни, кўп манбаларни ўрганиб, чиқишни талаб қилади. Бухорийнинг таржимаи ҳолини батафсил ёзишга катта жилдлик китоб ҳам камлик қилади. Лекин ҳечдан кўра кеч деганларидек, ушбу китобда улуғ алломанинг таржимаи ҳолидан муҳим нуқталари қаламга олинган.

“Муҳсинхон Тўра Эшон” жоме масжиди имом ноиби Ҳасан Расулов таржима қилган ушбу китоб XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ асрнинг биринчи ярмида фаолият олиб борган олимлардан бири Муҳаммад Жамолиддин Қосимий қаламига мансуб. У муҳаддис, муфассир сифатида ислом уламолари орасида қаламга олинган.

Олимнинг ушбу “Имом Бухорий ҳаёти” асарида Имом Бухорий ҳаётларига дахлдор маълумотлар қисқа сатрларда, ортиқча тафсилот ва талқинларсиз берилиши бу китобнинг асосий услубидир. Унда Имом Бухорий ҳақида ўзбек тилидаги бошқа манбаларда учрамайдиган маълумотларнинг ҳам келтирилиши эътиборлидир.

Рисолада буюк ватандошимиз – “Ҳадис илмининг султони”  Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ёритилган. Алломанинг устоз ва шогирдлари, асарлари ҳақида маълумотлар, асарларидан намуналар келтирилган.

Рисола соҳа мутахассисларига, талабаларга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матуот хизмати


Киритилган вақти: 12/09/2020 14:34;   Кўрилганлиги: 64
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/imom-noib-imom-buxoriy-hayoti-kitobini-tarjima-qildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 15:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг