Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲОЖИЛАР ҲАМКОРИМИЗ

 
 

Вазилар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сонли қарорига асосан ҳажга боришга номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида алоҳида тартиб билан сараланмоқда.

Туман бош имоми, масжид имом хатиблари, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан суҳбатдан ўтказилиб, муносиб деб топилганлар Ҳажга борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйилмоқда.

Вилоятимизда суҳбатдан ўтиб, Ҳажга борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйилган бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар, ҳудуддаги масжид имом хатиби ва маҳалла раисининг ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда. Ҳамкорликдан маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш ишларида биригаликда ҳаракат қилиш кўзда тутилган.

Вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов жойларда ушбу учлик иштирокида учрашувлар ўтказиб келмоқда. Учрашувларда ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятни мувофиқлаштирган ҳолда олиб бориш билан кўзланган ижобий натижаларга эришиш йўллари бўйича тушунчалар берилмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1176
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/hojilar-hamkorimiz
Чоп этилган вақт: 29/09/2020 05:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг